Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

АҚШда Трамп ва Маскка қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда 

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти сиёсатига ва АҚШ Ҳукумат Самарадорлик Департаментини (DOGE) назорат қилувчи Илон Маскнинг ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари Қўшма Штатлар бўйлаб бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, ташкилотчилар барча 50 штат ва Колумбия округида 1400 дан ортиқ митинг ўтказишни режалаштирмоқда.

“Қўлингни торт” (“Hands off!”) шиори остидаги норозилик намойишлари  фаоллар “душманларча эгаллаб олиш” деб атайдиган нарсага жавобдир. Намойишлар штат қонунчилик бинолари, федерал муассасалар, конгресс идоралари ва шаҳар маъмуриятлари олдида бўлиб ўтмоқда.

Намойишчилар сони очиқланмаган, бироқ CNN телеканали намойишга 600 мингга яқин одам рўйхатдан ўтганини билдирмоқда.

Намойишчиларнинг асосий талаблари орасида “миллиардер ҳокимиятни тортиб олиш” ва Трамп маъмуриятидаги коррупцияга чек қўйиш, Medicaid ва Social Security (соғлиқни сақлаш ва тиббий суғурта дастурлари) учун маблағни сақлаб қолиш, иммигрантлар ва трансгендерларга қарши ҳужумларни тўхтатиш киради.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп Илон Маск норозилик намойишлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг