Mercedes Трампнинг услубини такрорламоқда
Олам
−
26 Март
6005Германиянинг Mercedes автомобиль ишлаб чиқарувчиси ходимларга ихтиёрий равишда ишдан бўшаш учун катта миқдорда пул таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “t-online” хабар берди.
Маълум қилинишича, бўлим раҳбари компанияни тарк этишга рози бўлса, 500 минг еврогача, менежер 300 минг евро, унча катта бўлмаган стажга эга оддий ходим эса 100 минг евро олиши мумкин.
Хабарга кўра, инқироз туфайли Mercedes Германияда бир неча минг иш ўрнини қисқартирмоқчи.
“Компания ходимларни мажбурий равишда ишдан бўшата олмайди – касаба уюшмаси билан 2034 йилгача амал қиладиган шартнома бунга йўл қўймайди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, “ишдан бўшатиш нафақалари” дастури бир йилга мўлжалланган, аммо энг катта миқдорни 31 июлгача ишдан бўшаганлар олади, кейин тўловлар камаяди.
Маълумотларга кўра, яқин орада 30 мингга яқин ходим жозибадор таклифга эга бўлади. Компания сақлаб қолмоқчи бўлган энг қимматли ходимларга дастур таъсир қилмайди, уларга ихтиёрий равишда ишдан бўшатилганда ҳеч нарса тўланмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти федерал ҳукумат ходимларига иш ҳақини шу йилнинг сентябрь ойи охиригача, яъни саккиз ойгача тўлаш эвазига истеъфога чиқишни таклиф қилганди.
LiveБарчаси