Курс UZS

USD

12 993.15

-10.8

EUR

13 619.42

65.4

RUB

143.87

0.67

Трамп ҳукумат ходимларига 8 ойлик маоши эвазига истеъфо таклиф қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти федерал ҳукумат ходимларига иш ҳақини шу йилнинг сентябрь ойи охиригача, яъни саккиз ойгача тўлаш эвазига истеъфога чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.

АҚШ Ходимларни бошқариш хизматининг маълум қилишича, шундай таклиф билан хат кеча, 28 январь куни юборилган. Бу имкониятдан фойдаланмоқчи бўлган давлат хизматчилари жорий йил 6 февралгача Оқ уйни хабардор қилиши керак.

Баёнотда, шунингдек, аксарият федерал идоралар ўз ишини қайта қуриш ва қайта ташкил этиш доирасида ходимларни ишдан бўшатиши айтилган.

Трамп маъмурияти ходимларнинг 10 фоизи ёки 2 миллиондан ортиқ федерал ҳукумат ходимларининг 200 мингга яқини таклифни қабул қилишини кутмоқда. Трампнинг юқори мартабали амалдорлари келишув ҳукуматни 100 миллиард долларгача тежаши мумкинлигини айтди.

Таклифни қабул қилишга тайёр ходимлардан электрон почтага мавзу сатрида “ишдан кетиш” сўзи билан жавоб бериш сўралган. Таклиф 30 сентябргача бўлган ходимларнинг иш ҳақи ва нафақаларини ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги давлат хизмати масалаларини ўрганишга ихтисослашган Виржиния университети доценти Рейчел Аугустин Поттер The New York Times” газетасига берган интервьюсида АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти жорий йил 20 январдаги фармони доирасида 50 мингга яқин давлат хизматчисини ишдан бўшатиши мумкинлигини айтганди. Нашрнинг ёзишича, Америка маъмуриятида кенг кўламли ўзгаришлар аллақачон бошланган – Трампнинг мақсади АҚШ федерал ҳокимиятининг барча органлари устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ва содиқ бўлмаган амалдорларни ўз тарафдорлари билан алмаштириш.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп истеъфо Оқ уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг