Трамп Оқ уйда ифторлик уюштирди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Америка мусулмон жамияти аъзолари ва бир қанча мусулмон давлатлари дипломатлари учун ифторлик уюштирди.

Оқ уйда уюштирилган ифторлик Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги биринчиси бўлди. Давлат раҳбари тадбирдаги нутқини “Рамазон ойи муборак” деган тилак билан бошлади.

Америка етакчиси 2024 йил ноябрида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Қўшма Штатлардаги мусулмонлар унга кўрсатган қўллаб-қувватлашдан ғоят мамнун эканини таъкидлади.

“2024 йилги президентлик сайловларида рекорд даражада қўллаб-қувватлаган юз минглаб мусулмон америкаликларга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу ақл бовар қилмайдиган бўлди”, дейди АҚШ Президенти.

Трамп Оқ уй маъмурияти мусулмон жамиятига берган ваъдаларини бажараётганига ишонтирди.

“Биз тарихий Иброҳим келишувларига асосланиб, Яқин Шарқда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш учун узлуксиз дипломатик иш олиб бормоқдамиз”, деди Президент.

Давлат раҳбари Мичиган штатида истиқомат қилаётган мусулмонларга алоҳида миннатдорлик билдирди. 

“Мен Президент бўлиб қолсам, сиз билан бўламан. Мен сизни қўллаб-қувватлайман. Буни билишингизни истайман”, дея таъкидлади Президент.

АҚШ етакчиси янада ёрқин ва умидли келажакка эришиш учун мусулмонлар билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутаётганини қўшимча қилди. У, шунингдек, ифторликда Саудия Арабистони, Миср, БАА, Қатар, Ливан, Покистон ва бошқа давлатлардан вакиллар ҳам иштирок этаётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ифторлик тадбирини ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп ифторлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг