Тошкентда болани уриб, уйдаги пулларни ўғирлаган энага қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида хонадон эгасининг пулларини ўғирлаб, чақалоққа онаси йўқлигидан фойдаланиб, турли хил жароҳатлар етказган энагага суд ҳукми ўқилди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатлари билан танишди.

Қайд этилишича, 2022 йилдан то 2024 йил октябрь ойига қадар бўлган вақт давомида судланувчи аёл таниши Р.М.нинг фарзандларига энагалик қилиш учун унинг Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Чилонзор мавзесида жойлашган яшаш уйида ишлаб, истиқомат қилиб келган. У доимий равишда хонадон эгаси уйга савдо пулларини олиб келган вақтида унинг чалғиганидан фойдаланиб, ҳар сафар 1 млн, 2 млн сўмдан умумий ҳисобда кўп миқдордаги 118 млн сўм нақд пул маблағларини ўғирлаб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, энага ўз жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, танишининг қизи 3 ёшли Ғ.О.ни дўппослаб, танасининг турли қисмларига уриб, тан жароҳати етказган. Суд-тиббий экспертиза вояга етмаган қизалоқнинг “ўнг жағ ости соҳаси, ўнг сон юқори учлиги олд соҳаси, чап сон юқори учлиги олд юзасида қонталашлар”ни аниқлаган.

Суд мажлисида судланувчи айбига қисман иқрорлик билдирган. Ва Р.М.нинг савдо орқали ишлаб топган пулларидан маълум миқдорда ўғрилик йўли билан олиб турганини, қизалоқ йиғлаб асабини кўп бузгани сабабли уни доимий равишда қўли билан бош қисмига, қорин, тана қисмига ва оёқ соҳаларига урганини, бир неча маротаба бош қисмига қўлида бўлган телефон ва телевизорнинг пульти билан урганини айтган.

Судланувчи энага Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми "в" банди ва 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми "а" банди билан айбли деб топилиб, 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 2 ёшли боланинг оғир тан жароҳатлар олишига сабаб бўлган энага ушланганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент энага қамалди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг