Гулистондан Бўстонлиққача тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди
World
−
28 March 2025 5829 1 minute
Энди Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чиноркент бекатигача тезюрар электропоезд қатнайди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Билдирилишича, 6 та вагондан иборат бўлган мазкур электропоезднинг умумий сиғими 586 йўловчига мўлжалланган.
Ушбу электропоезд Гулистондан Чиноркентгача бўлган масофани 3 соату 30 дақиқада босиб ўтади. Йўл ҳақи Гулистондан Тошкентгача 20 минг сўм бўлса, Чиноркентгача катталар учун 40 минг сўм, болалар учун эса 23 минг сўм. Тўловни АТТО транспорт картаси ёрдамида тўлаш ёки чипталарни темирйўл чиптахоналаридан ҳам харид қилиш мумкин.
Электропоезд ҳаракатланиш жадвалига асосан ҳар куни қатнайди. Гулистондан тонги соат 6:11 да йўлга чиқса, Чиноркентдан Гулистонга қараб 15:43 да жўнаб, 19:00 да Гулистонга етиб боради.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August