АҚШ ҳусийларнинг қурол-яроғ омборларига зарба берди
Олам
−
26 Март
1602АҚШ кучлари Яман шимоли-ғарбидаги Саада вилоятида ҳусийлар ҳаракатининг қурол-яроғ омборларига яна ҳужум қилди. Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали хабар берди.
Манбага кўра, АҚШ Саҳрои Кабир ҳудудида ҳусийлар томонидан қурол сақлаш учун фойдаланилган омборларга қатор зарбалар берган.
Аввалроқ Яман ҳусийлари томонидан бошқариладиган “Al Masirah” телеканали ҳудуд икки марта ҳаводан зарба берилгани ҳақида хабар берган эди.
24 март куни кечқурун “Al Arabiya” телеканалининг хабар беришича, АҚШ Саада вилоятидаги ҳусийларнинг қурол-яроғ омборларига 10 дан ортиқ ҳаво ҳужуми уюштирган.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Қўшма Штатлар Президент Дональд Трампнинг буйруғи билан Яман ҳудудининг учдан бир қисмини назорат қилаётган ҳусий нишонларига йирик зарбалар беришни бошлаганди. АҚШ Марказий қўмондонлигига кўра, операция Америка манфаатларини ҳимоя қилиш ва навигация эркинлигини таъминлашга қаратилган.
Бунга жавобан ҳусийлар ҳаракати Қизил денгиз шимолида Американинг USS Harry Truman авиаташувчи кемасига ракета ва учувчисиз самолётлар ёрдамида бир қатор ҳужумлар уюштирди.
LiveБарчаси