Курс UZS

USD

12 857.35

22.74

EUR

14 672.81

10.55

RUB

163.45

0.8

Пойтахт ҳокимлиги йўллардаги “яма”ларга тоқатли бўлишга чақирди

Жамият

image

Аввалароқ, Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаси ходимлари шаҳар йўлларидаги чуқурларни ўз ҳохишлари билан таъмирлаётгани хабар қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди ва фуқароларни тоқатлироқ бўлишга чақирди.

Билдирилишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва туман ҳокимликлари йўл қопламасини таъмирлаш бўйича режали ва кенг кўламли ишларни олиб бормоқда. Бу ишларга фрезерлаш, тозалаш, асфальт ётқизиш ва уни махсус техникалар ёрдамида зичлаш киради. Ушбу тадбирлар белгиланган технологик талаблар асосида, сифатли материаллардан фойдаланган ҳолда, шунингдек, ишлар пайтида хавфсизликни таъминлаш учун ЙҲХББ ходимларини жалб этган ҳолда амалга оширилмоқда.

Билдирилишича, чуқурчага совуқ аралашма тўлдириб, қўл остидаги воситалар билан зичлаш усули тўлиқ таъмирлаш ҳисобланмайди. Бундай усул муаммони ҳал қилмасдан қолмай, балки баъзи ҳолларда вазиятни янада мураккаблаштириши, транспорт ҳаракатига ва таъмирлаш ташаббускорларининг ўзларига қўшимча хавф туғдириши мумкин.

“Таъмирлаш ташаббускорларини йўлларни ўзбошимчалик билан ямашдан тийилишга ва тоқатли бўлишга чақирамиз. Барча зарур таъмирлаш ишлари тасдиқланган жадвал асосида ва техник меъёрларга риоя қилган ҳолда бажарилмоқда. Биз фаол фуқаролик позицияси учун шаҳарликларга миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу ғайратни янада самарали йўналтиришга ундаймиз — Халқ назорати порталига мурожаатлар юборинг, нотўғри таъмирлаш ҳолатларини суратлар билан қайд этинг ва ижрони кузатиб боринг. Фаоллигингиз шаҳаримизни янада яхшилашга ёрдам беради!” дейилади ҳокимлик муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, 7 мартдан Тошкент шаҳрида кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар бошланган эди. 2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилган. Дастур доирасида умумий майдони 65 000 м² дан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган, жумладан, ишлар қопламанинг узоқ муддат чидамли бўлишини таъминлайдиган технологиялар ва материалларни қўллаган ҳолда ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан 7 мартдан бошлаб амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент йўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг