Тошкентда йўлларни таъмирлаш мавсуми бошланди
Жамият
−
07 Март 3511 1 дақиқа
Бугун, 7 мартдан Тошкент шаҳрида кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларини амалга ошириш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда шаҳар аҳолиси ва жамоат транспортининг ҳаракатланиши учун қулайликларни ошириш мақсадида Тошкент шаҳрининг транспорт оқими фаол бўлган кўчалари ҳолати текширилган.
Таҳлил натижаларига кўра, 2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилган. Дастур доирасида умумий майдони 65 000 м² дан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган, жумладан, ишлар қопламанинг узоқ муддат чидамли бўлишини таъминлайдиган технологиялар ва материалларни қўллаган ҳолда ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан 7 мартдан бошлаб амалга оширилади.
Билдирилишича, тирбандликларнинг олдини олиш ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида йўл ишлари асосан транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади.
“Вақтинчалик ноқулайликлар аҳолига ноқулайлик келтириб чиқариши мумкинлигини тушунамиз, бироқ амалга ошириладиган ишлар нисбатан қулай ҳаракатланиш ва хавфсизликни таъминлайди. Олдиндан тушуниш билан ёндашганингиз учун миннатдорчилигимизни билдирамиз”, дейилади хабарда
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4-5 март кунлари велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь