Автобус ҳайдовчиси бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди
Таҳлил
−
22 Декабрь 2025 8059 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса жорий йилнинг 20 декабрь куни тахминан соат 17:00 лар атрофида Хонобод кўчасида жойлашган темирйўл кесишмасида юз берган.
Маълумотларга кўра, темирйўл орқали поезд ўтаётгани сабабли бир йўналишдаги автобус ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Унинг ортидан келиб тўхтаган “12-автобус саройи” филиалига қарашли, 127-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси қор ёғаётганлиги сабабли олд ойнани тозалаш мақсадида транспорт воситасидан тушган. Бироқ ҳайдовчи қўл тормозини тортишни унутган.
Шу пайт автобус кутилмаганда олдинга силжиб, ҳайдовчини босиб кетган. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган вақтда автобус салонида йўловчилар ҳам бўлган.
Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасидаги ушбу видеорепортажни томоша қилинг.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь