Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 2 поғона пастлади
Жамият
−
15 Март 3668 1 дақиқа
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 103 мамлакатдан 70-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Speedtest Global Index’нинг февраль ойи рейтинги эълон қилинди.
Рейтингга кўра, Ўзбекистон ўтган ойга қараганда икки поғонага пастлаган ва интернет тезлиги 49,89 Мбит/с этиб баҳоланган.
Мазкур рейтингда биринчи ўринни Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) эгаллаб, у ердаги мобил интернет тезлиги 543.91 Мбит/сдан ошган. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса Қатар (522.48 Мбит/с) ва Қувайт (309.07) банд этган.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон (81.36 Мбит/с) 51-ўринни, Қирғизистон (47.02 Мбит/с) 75-ўринни эгаллаган. Тожикистон ва Туркманистон эса рўйхатда қайд этилмаган.
Маълумот учун, Ookla компаниясининг Speedtest Global Index'и ҳар ой дунё бўйлаб интернет тезлигини таҳлил қилиб, рейтинг шакллантиради. Бу баҳолаш жараёнида тармоқ инфратузилмаси, интернет-провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва фойдаланувчилар тажрибаси каби омиллар ҳисобга олинади.
Live
Барчаси