Трамп Шавкат Мирзиёевга ҳам телефон қилди
Жамият
−
23 Декабрь 2025 7015 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.
“Бугун эрталаб Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан икки ажойиб телефон суҳбати ўтказдим. Биз давом этаётган можароларни ҳал этишнинг аҳамияти, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида савдо ва ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик”, деб ёзади Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Трамп билан охирги марта жорий йил 7 ноябрь (Вашингтон вақти билан 6 ноябрь) куни Оқ уйда учрашганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь