Мирзиёев Оқ уйда Трамп билан музокара ўтказди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Президенти дастлаб Оқ уйнинг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Сўнг Овал хонада етакчилар музокара ўтказди. Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Жорий йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан, “С5+1” форматида Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон раҳбари Дональд Трампни ички ва ташқи сиёсатдаги юксак муваффақиятлари билан самимий табриклади. Унинг ўткир халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш борасида қўшаётган шахсий ҳиссаси ва саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Дональд Трамп шу кунларда Ўзбекистон етакчиси АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказганини олқишлади.

Етакчилар қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини яратиш ва такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев АҚШ етакчисини ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг