Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Хоразм ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Абдумажид Мавлонович Шермуҳаммедов  Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Полковник Абдумажид Шермуҳаммедов тайинловга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 март куни 2017 йилдан бери Ички ишлар вазири сифатида ишлаб келган Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири этиб тайинланди. Тошкент шаҳар ИИББга эса Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Равшан Султонхўжаев тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Абдумажид Шермуҳаммедов Хоразм ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг