Фарғонада тез ёрдам машинасида ўтин ташилди (видео)
3-саҳифа
−
15 Март
7504Ижтимоий тармоқларда Қўқонда тез ёрдам машинаси ўтин ташиётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 март куни Қўқон шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли тиббий ёрдам автомашинасида ҳайдовчи Ғ.А. ўзбошимчалик билан дарахт кўчатларини юклаган ҳолатда ҳаракатлангани аниқланган. Поликлиникада ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат бўйича Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси масъуллари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилган.
Билдирилишича, унда ҳайдовчи Ғ.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, поликлиника бош шифокори Ф.М. га ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, автомашиналардан унумли ва самарали фойдаланиш чораларини кўриш бўйича ҳайдовчилар ўртасида етарли даражада йўриқнома ўтказиб, тушунтириш ишларини олиб бормагани учун “ҳайфсан” интизомий жазоси берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида тез ёрдам машинаси қоплар тўла пиёз олиб кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ кейинроқ, олиб борилган ўрганиш ишлари давомида мазкур автомашина тез тиббий ёрдам хизматига эмас, балки Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига тегишли экани аниқланган.
LiveБарчаси
Тренддагилар


