Путин Трампнинг Курскдаги украиналиклар бўйича илтимосига жавоб қайтарди (видео)

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Курск вилоятидаги Украина Қуролли кучлари гуруҳини афв этиш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди. Бу ҳақда у бугун, 14 март куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан бўлиб ўтган видеомулоқотда сўз очди.

Унинг сўзларига кўра, агар Украина қўшинлари қуролларини ташласа, уларга ҳаёт ва муносиб муносабат кафолатланади.

“АҚШ Президенти жаноб Трампнинг Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига бостириб кириш зонасида Россия қўшинлари томонидан блокланган Украина армияси ҳарбий хизматчиларининг ҳаётини сақлаб қолиш ҳақидаги бугунги мурожаати билан танишдик”, деган дастлаб Путин.

“Шу муносабат билан украиналик жангарилар босқин зонасида тинч аҳолига қарши кўплаб жиноятлар содир этганига эътибор қаратамиз. Бу ҳаракатлар, аввал айтганимдек, Бош прокуратура томонидан терроризм сифатида баҳоланади. Шу муносабат билан шуни таъкидлайманки, улар қуролларни топшириб, асирга тушган тақдирда, уларнинг ҳаёти ва муносабат кафолатланади”, дея эслатган Путин.

Путиннинг маълум қилишича, АҚШ Президентининг чақириғини самарали амалга ошириш учун Украина ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг ўз ҳарбий бўлинмаларига қуролларни ташлаб, асирга тушиш тўғрисидаги тегишли буйруғи зарур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп россиялик мавқедоши Владимир Путин билан музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин Дональд Трамп Украина Курск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг