Туркияда Эроннинг 5 нафар жосуси қўлга олинди

Олам

image

Туркия Миллий разведка ташкилоти ва Истанбул Бош прокуратураси ҳамкорлигида олиб борилган тадбир натижасида Эрон разведка хизмати фойдасига жосуслик қилгани аниқланган 5 киши қўлга олинди. Бу ҳақда A Haber хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Туркиядаги ҳарбий базалар ва стратегик ҳудудлар, шунингдек, хориждаги муҳим жойлар ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиб, уларни Эрон разведкасига узатгани аниқланган 5 гумонланувчи Истанбулда ўтказилган операция чоғида ҳибсга олинган. Истанбул Бош прокуратураси томонидан бошланган тергов доирасида ҳамда Миллий разведка ташкилоти ҳамкорлигида олиб борилган ишлар натижасида 5 гумонланувчининг “ҳарбий ва сиёсий жосуслик” жиноятини содир этгани аниқланган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг разведка ходимлари билан алоқада бўлгани маълум бўлган гумонланувчилар Туркиядаги ҳарбий базалар ва муҳим стратегик ҳудудлар, шунингдек, хориждаги аҳамиятли жойларга оид маълумотларни қўлга киритиб, уларни Эрон разведкасига етказиб бергани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ январь ойида Эроннинг Кирмон вилоятида ҳибсга олинган британиялик Крейг ва Линдси Форманлар жосусликда айбланиб, қўлга олинган эди. Мамлакат суд ҳокимияти вакили Асғар Жаҳонгирнинг айтишича, жуфтлик “52 ёшли эр-хотин сайёҳлар” ниқоби остида Эронга кирган ва мамлакатнинг кўплаб вилоятларида маълумот тўплаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрон жосус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг