Автобусларда ортиқча юк учун қўшимча пул тўланади
Жамият
−
14 Март
4604Автобусларга ортиқча юк билан чиқилганда қўшимча тўлов тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари Санжар Турғунов Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди.
Санжар Турғуновга кўра, ҳозирги кунда ортиқча юк учун тўлов амалга ошириш имконияти чекланиб турибди. Лекин, яқин кунларда бу масала ечимини топади ва бугунги кунда ортиқча юк учун қўшимча тўловларни электрон тизим орқали амалга ошириш механизми устида иш олиб борилмоқда.
“Тизим жорий этилгач, йўловчилар АТТО карталар ёки банк карталари орқали ортиқча юк учун ҳам тўлов қилиш имкониятига эга бўлади. Янги тизим яқин кунларда ишга туширилади”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 январь кунидан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилган эди. Айни шу санадан бошлаб пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланди. Бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади – 1 700 сўм. Барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.
LiveБарчаси