Тошкентда йўловчи автобусдан йиқилиб жароҳатланди

Жамият

−

image

10 декабрь куни ижтимоий тармоқларда автобус йўловчилар чиқиб улгурмасдан аввал ҳаракатлангани оқибатида бир аёл жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқади. Ушбу вазият юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ муносабат билдирди.

Билдирилишича, воқеа соат 15:30 ларда, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув мавзеси, Мингбулоқ кўчаси, “Универсам бекати”да содир бўлган. Гап шундаки, "5-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги “Юнусобод мавзеси 9 даҳаси – Чингелди маҳалласи” йўналишида ҳаракатланаётган 50-сонли автобус (ҳайдовчи Ш.Б.) йўловчиларни тўлиқ тушириб-чиқариб бўлмасдан ҳаракатланган. Оқибатда автобусга ҳали чиқиб улгурмаган йўловчи (Т.М.) йиқилиб тушган ва тан жароҳати олган.

“Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга дарҳол тез-тиббий ёрдам ходимлари чақирилиб, РШТТЁ марказига олиб борилган ва биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилиб ташхис қўйилган. Ташхис натижаларига кўра, йўловчи юз қисми пешонасидан енгил тан жарохати олганлиги ҳамда ўнг қўли синганлиги аниқланган”, дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб дастлабки тергов ва суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Mercedes-Benz русумли автобус ва MAN юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Оқибатда автобуснинг 3 нафар йўловчиси жароҳатланган. 
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг