“Барселона” Педридан кейин Гави билан ҳам шартномани узайтирди
Спорт
−
31 Январь 2025 3642 1 дақиқа
Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Гави билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” ва Гави ўртасидаги янги шартнома 2030 йилга қадар имзоланди. Таъкидланишича, футболчининг товон пули 1 миллиард евро этиб белгиланади.
Маълумот ўрнида, Гави “Барселона” асосий жамоасига 2021 йилда қўшилган. У жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. 20 ёшли футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 80 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Барселона” Педри билан ҳам шартномани 2030 йилгача узайтирган эди.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь