Расман: “Барселона” Педри билан шартномани узайтирди

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Педри билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” ва Педри 2030 йилгача бўлган шартнома имзолади. Клуб жамоа ўзагини сақлаб қолиш мақсадида кўплаб футболчилар билан шартномани узайтирмоқда.

Маълумот ўрнида, Педри “Барселона” сафига 2019 йилда келиб қўшилган. Ярим ҳимоячи клуб таркибида жорий мавсум барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. Футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 100 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Барселона” Араухо билан ҳам шартномани узайтирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Педри Араухо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг