“Барселона” Педридан кейин Гави билан ҳам шартномани узайтирди

Sport

image

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Гави билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” ва Гави ўртасидаги янги шартнома 2030 йилга қадар имзоланди. Таъкидланишича, футболчининг товон пули 1 миллиард евро этиб белгиланади.

Маълумот ўрнида, Гави “Барселона” асосий жамоасига 2021 йилда қўшилган. У жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. 20 ёшли футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 80 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Барселона” Педри билан ҳам шартномани 2030 йилгача узайтирган эди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends