Озарбайжон россияликларнинг мамлакатда бўлиш қоидаларини ўзгартирмоқчи

Олам

image

Озарбайжон ҳукумати яқин орада Россия фуқаролари учун мамлакат ҳудудида бўлиш қоидаларини ўзгартиради. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Ташқи сиёсат масалаларида бўлгани каби Озарбайжон томони вақтинчалик қолиш ва миграция масалаларида ҳам тенглик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига амал қилади. Шу муносабат билан яқин кунларда Россия Федерацияси фуқароларининг Озарбайжон Республикасида вақтинчалик қолиш муддатларига оид қоидаларга ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда”, дейилади баёнотда.

Маълумот учун, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили бир неча кун олдин баёнот бериб, қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга биноан 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб, Россия ҳудудида хорижий фуқароларнинг вақтинчалик қолиш муддати бир календарь йил давомида атиги 90 кунни ташкил этишини маълум қилган. У шунингдек, хорижий фуқаролар Россия давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 7 иш куни ичида турар жойи бўйича рўйхатдан ўтиши кераклигини таъкидлаган. Амалдаги қоидаларга мувофиқ, бу муддат 180 кун ичида 90 кунни ва бир йилда 180 кунни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 декабрь куни Баку-Грозний йўналишида учаётган Озарбайжон самолёти Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида қулаган эди. Оқибатда лайнернинг 38 йўловчиси ҳалок бўлган, 29 киши омон қолган. Самолёт ҳалокатига сабаб бўлган тахминлардан бири сифатида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг ушбу лайнерга шикаст етказиши кўрилмоқда. Бунинг ортидан озарбайжонлик депутат Россиядан узр сўрашни талаб қилди, бироқ Кремль бу талабга изоҳ беришдан бош тортди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг