Қозоғистондаги самолёт қулашида ҳалок бўлганлар сони очиқланди

Олам

image

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Embraer самолётининг қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев маълум қилди.

Қайд этилишича, 29 киши, жумладан, уч нафар бола шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг жасадлари қаттиқ куйган, шахсни аниқлашнинг алоҳида жараёни кутилмоқда.

Самолёт бортида жами 67 киши — 62 йўловчи ва беш экипаж аъзоси бўлган. Қурбонлар орасида 15 нафар Озарбайжон, 9 нафар Россия фуқароси, 2 нафар Қирғизистон фуқароси бўлган, яна 3 кишининг фуқаролиги аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев имзолаган қарорга кўра, 26 декабрь Озарбайжонда мотам куни деб эълон қилинганди. Қолаверса, Озарбайжон ҳаво йўллари Ақтау яқинида ҳалокатга учраган йўловчи самолёти бўйича тергов якунлангунига қадар Баку-Грозний-Баку ва Баку-Махачқалъа-Баку барча рейсларини бекор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон самолёт ҳалок бўлган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг