Усик-Фьюри реванш жангида яна украиналик боксчи ғалаба қозонди

Спорт

image

22 декабрга ўтар кечаси Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда оғир вазн тоифасида WBC, WBA ва WBO йўналишларининг амалдаги соҳиби Александр Усик ва ушбу вазнда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида реванш жанги бўлиб ўтди. Жанг 12 раунд давом этди ва ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан украиналик боксчининг ғалабаси билан якунланди.

Ҳакамларнинг қарорига кўра, жанг 118-112 ҳисобида Усикнинг фойдасига ҳал бўлди.

Жангдан сўнг IBF чемпиони британиялик Даниель Дюбуа рингга чиқиб Усикдан реванш жангини сўради. Усик бунга тайёр эканлигини билдириб, Турки Ал аш-Шайхдан реванш жанги ташкил қилишни сўради.

Шундай қилиб, украиналик боксчи профессионал спортдаги 23-ғалабасини, чемпионлик жангларидаги 12-ғалабасини, шунингдек, собиқ ёки амалдаги жаҳон чемпионлари устидан 10-ғалабасини қўлга киритди. Фьюри эса профбоксдаги 2-мағлубиятини қабул қилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фьюри Усик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг