Туркманистондан Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми оширилади
Жамият
−
06 Декабрь
5437Туркманистондан Ўзбекистонга табиий газ етказиб бериш ҳажми оширилади. Бу ҳақда кеча, 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда маълум қилинди.
Суҳбат давомида етакчилар газ соҳасида ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар юқори самарадорликни қайд этиб, унинг узоқ муддатли эканлигини таъкидлаб, туркман газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга келишиб олди.
Шунингдек, телефон мулоқотида сув хўжалиги соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилган. Бердимуҳамедов Марказий Осиёдаги сув муаммосининг ечими борасида Туркманистоннинг позициясини маълум қилган. Бу позицияга кўра, минтақадаги сув ресурслари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари асосида ҳал этилиши, шунингдек, минтақадаги барча мамлакатларнинг манфаатлари инобатга олиниши, Марказий Осиёдаги сув масаласини халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда БМТ иштирокида кўриб чиқиш зарур. Ўзбекистон Президенти икки давлатнинг бу борадаги ёндашувлари “тўлиқ мос келиши”ни қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Туркманистон Москва билан ёнилғининг янги нархи бўйича келиша олмагани сабабли Россиянинг “Газпром” компаниясига табиий газ етказиб беришни тўхтатганди.
LiveБарчаси