Шольц Путинга сим қоқди
Олам
−
15 Ноябрь
9253Германия канцлери Олаф Шольц ва Россия Президенти Владимир Путин 2022 йил охиридан буён биринчи бор телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Германия ҳукуматидаги манбасига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Манбага кўра, суҳбат бир соат давом этган ва унинг ташаббускори Олаф Шольц бўлган. Суҳбат тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган.
Маълумот учун, Путин ва Шольц охирги марта 2022 йил декабрида телефон орқали суҳбатлашган. Ўшанда Шольц Путинни Украина ҳудудидан қўшинларни олиб чиқишга ва можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун ечим топишга чақирган. Россия Федерацияси ва Германия раҳбарларининг сўнгги юзма-юз учрашуви 2022 йил 15 февраль куни Кремлда бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олаф Шольц Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказиш ниятини тасдиқлаб, бироқ бу ишни шериклари билан келишувсиз амалга оширмоқчи эмаслигини айтган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь