“Барселона”нинг 17 ёшли футболчиси юзини 10 игна тиктиришга мажбур бўлди

Спорт

image

“Барселона”нинг 17 ёшли ҳимоячиси Пау Кубарси “Црвена Звезда” билан Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-тур учрашуви вақтида жароҳат олди. Бу ҳақда “Барселона” матбуот хизмати хабар берди.

Пау Кубарси испанияликнинг юзига тепган “Црвена Звезда” футболчиси Урош Спажич билан тўқнашиб кетганидан кейин 67-дақиқада захирага олинди.

Қайд этилишича, у юзидаги жароҳатни бартараф этиш учун 10 та чок тиктирган. 

Маълумот учун, ўйин 2:5 ҳисобида “Барселона” фойдасига ҳал бўлди. Каталонияликлар сафидан голларга Левандовски, Рафинья, ва Фермин муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” 74 йиллик рекордини янгилагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг