“Барселона” 74 йиллик рекордини янгилади
Спорт
−
07 Ноябрь
4571Каталониянинг “Барселона” клуби немис мутахассиси Ханс-Дитер Флик бошчилигида мавсумнинг дастлабки 16 ўйинида барча мусобақаларда гол уриш бўйича клуб рекордини янгилади. Бу ҳақда “Opta Sport” статистик портали хабар берди.
Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” ҳисобида айни дамда 55 та гол бор, бу каталонияликлар тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Дастлабки 16 учрашувда урилган 54 та гол рекорди 74 йил аввал словакиялик мураббий Фердинанд Даучик (1950/1951 йилги мавсум) қўл остида ўрнатилган эди.
Маълумот учун, “Барселона” Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-тур учрашувида Сербиянинг "Црвена Звезда" жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Жамоа ҳозирда ортда қолган 4 та турдан кейин ЕЧЛ умумий жадвалида 9 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.
Қайд этиш жоиз, ЕЧЛ умумий жадвалида дастлабки 8 та ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри мусобақанинг чорак финалига йўл олса, 9-16 ўринни банд этган клублар нимчорак финалда ўзаро тўқнаш келади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь