Исландияда вулқон отилди. Ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилди (видео)
Олам
−
23 Август
3289Исландиянинг Рейкьянес яриморолида зилзиладан сўнг вулқон отила бошлади. Ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Вулқон отилиши кеча, 22 август куни маҳаллий вақт билан 21:26 да бошланган. Гриндавик шаҳри аҳолиси эвакуация қилинган. Қанча одам шаҳардан олиб чиқиб кетилганига аниқлик киритилмаган. Маълумотларга кўра, магма оқиб чиқадиган ердаги ёриқ 3,9 км узунликда ва вулқон лаваси 6 км/соат тезликда ҳаракат қилмоқда.
Исландия фуқаро муҳофазаси директори Видир Рейниссоннинг маълум қилишича, асосий муаммо оролдаги совуқ сув таъминоти. Қувурлар ҳимояланган ва аввалги вулқон отилишлари босимига бардош берган, аммо лава унга етиб борса, сув таъминоти хавф остида қолади.
Маълумот учун, Исландияда 33 та фаол вулқон тизими мавжуд. Бу Рейкьянесда жорий йилда бешинчи вулқон отилишидир. Хусусан, вулқон январь, март ва май ойларида отилган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Янги Зеландияда вулқон отилгани хабар қилинган эди.