Янги Зеландияда вулқон отилди

Олам

image

Янги Зеландиядаги Уайт-Айленд вулқони отилиб, осмонга улкан кул булутини сочди, оқибатда бир қанча парвозлар бекор қилинди. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.

Air New Zealand миллий авиаташувчиси бугун, 22 август куни баъзи аэропортларда вулқон кули йўллари бўйлаб учиши сабабли 10 та рейс бекор қилингани ҳақида хабар берди. Олимлар вулқоннинг вентиляция жараёни келаси ойгача давом этишидан огоҳлантирмоқда.

Таъкидланишича, Янги Зеландиянинг асосий оролларидаги баъзи одамлар вулқон газининг ҳидини, кўз ва томоқда енгил тирнашни ҳис қилишлари мумкин.

Маълумот учун, вулқон ороли мамлакатнинг энг йирик шаҳри Окленддан 200 км узоқликда жойлашган. Орол илгари машҳур сайёҳлик маскани бўлган, бироқ у ерга бориш 2019 йилдан бери тақиқланган. Сабаби, ўша йили вулқондан кўп миқдорда кул ва буғнинг отилиши сайёҳ сифатида ташриф буюрган 22 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россиянинг Камчатка яриморолида вулқон отилгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Янги Зеландия вулқон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг