“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар учирди
Олам
−
12 Август 2024 7832 1 дақиқа
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил шимолидаги ҳарбий базага “Катюша” деб номланган ракеталари билан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда “Islamic Republiс News Agancy” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳарбий базага зарба Исроил томонининг Ливан жанубини ўққа тутишига жавобан амалга оширилган. Баёнотда мамлакат шимолидаги Гатун казармасида жойлашган Исроил армиясининг 146-бригадаси ўнлаб “Катюша” ракеталари билан нишонга олингани маълум қилинган.
Ливаннинг “Al-Manar” телеканалига кўра, портлашлар овози Наҳария шаҳридан Ҳайфа шаҳридаги Ал-Кариёт ҳудудигача эшитилган.
Исроил томони эса Ливаннинг жанубидан Исроил шимолидаги Кабри ҳудудига 30 та ракета отилганини, аммо қурбон бўлмаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати “Катюша” ракеталари билан Исроил шимолидаги Цуриэль қишлоғига ҳужум қилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025