“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар учирди
Олам
−
12 Август
7000Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил шимолидаги ҳарбий базага “Катюша” деб номланган ракеталари билан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда “Islamic Republiс News Agancy” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳарбий базага зарба Исроил томонининг Ливан жанубини ўққа тутишига жавобан амалга оширилган. Баёнотда мамлакат шимолидаги Гатун казармасида жойлашган Исроил армиясининг 146-бригадаси ўнлаб “Катюша” ракеталари билан нишонга олингани маълум қилинган.
Ливаннинг “Al-Manar” телеканалига кўра, портлашлар овози Наҳария шаҳридан Ҳайфа шаҳридаги Ал-Кариёт ҳудудигача эшитилган.
Исроил томони эса Ливаннинг жанубидан Исроил шимолидаги Кабри ҳудудига 30 та ракета отилганини, аммо қурбон бўлмаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати “Катюша” ракеталари билан Исроил шимолидаги Цуриэль қишлоғига ҳужум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь