Боланинг юзига тарсаки урган сотувчига иш қўзғатилди
3-саҳифа
−
22 Июль
10254Аввалроқ, Сирдарёда сотувчи QR-кодли чек сўраган 13 ёшли болага тарсаки туширгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан сотувчига маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида Гулистон шаҳридаги савдо дўкони сотувчиси З.А. (эркак киши) жамоат жойида сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик юзасидан содир қилган хатти-ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Жондор туманида эри хориждан пул юбормагани учун вояга етмаган чамаси 3-4 ёшлар атрофидаги икки нафар эгизак қизларини калтаклаган ёл фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она сифатида рўйхатга олинганди.
LiveБарчаси