Нью-Йоркда ўзбекистонлик оиланинг 4 аъзоси ўлдириб кетилди
Олам
−
21 Июль
24651АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик оиланинг 4 нафар аъзоси ўлдириб кетилди. Бу ҳақда “Pix 11” хабар берди.
Маълум қилинишича, Бруклинда бир оиланинг тўрт аъзоси, жумладан, икки ёш бола ҳалок бўлган. Полиция 24 яшар гумонланувчини қўлга олган. У оила эгасининг укаси ва ҳозирда ҳибсга олинган. У 56 ёшдаги онаси, акасининг 27 ёшли аёли ва 4 ва 5 ёшли жиянларини ўлдирганликда гумон қилинмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, гумонланувчи руҳан носоғлом бўлиши мумкин. Манбаларга кўра, гумонланувчининг акаси уйга келганида, хонадон ичида хотини, икки ёш боласи ва онасини пичоқ билан жароҳатланган ҳолда кўрган. Уларнинг барчаси воқеа жойида вафот этгани маълум қилинган. Шундан сўнг полиция эркакнинг 24 ёшли укасини ҳибсга олган.
Оиланинг қўшнилари ҳам улар асли ўзбекистонлик бўлганини ва бир неча йилдан буён шу ерда яшаб келганини айтган. Терговчиларнинг фикрича, пичоқбозлик уйдаги келишмовчилик туфайли содир бўлган. Қурбонлар 56 ёшли М.Ф., 27 ёшли М.Ҳ., 5 ёшли К.Ш. ва 4 ёшли Т.Ш. эканлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Пенсильвания штатида ўзбекистонлик аёл собиқ эри томонидан ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. Аёлнинг 44 ёшли Ал Аллаберг исмли собиқ турмуш ўртоғи унинг хонадонига бостириб борган ва унинг кўкрак қафасига бир неча марта ўқ узган. Собиқ хотинининг ўлганига ишонч ҳосил қилган Аллаберг ўзининг бошига ўқ отиб, жонига қасд қилган.
LiveБарчаси