НАТОга аъзо бўлсаккина тинч ухлаймиз – Кулеба
Олам
−
13 Июль
7418Укриана Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба НАТОга қўшилиш учун мамлакат яна 75 йил кута олмаслигини айтди. Бу ҳақда у СNN телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
“Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги ваъда бажарилиши керак, аммо украиналиклар буни яна 75 йил кута олмайди. Биз альянсга аъзо бўлганимиздагина тўлиқ хурсанд бўламиз ва тинч ухлаймиз”, деган ТИВ раҳбари.
Шу билан бирга, вазирнинг таъкидлашича, сўнгги икки кун ичида Украина аъзолик бўйича руҳлантирувчи сигналларни кўрган.
“Reuters” нашри ҳам АҚШ Давлат департаментининг юқори мартабали расмийсига тайаниб, жорий йилнинг 9-11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган НАТО саммитида Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини қўллаш борасида “хушхабар” олишини ёзганди. Саммитнинг иккинчи кунида НАТО Украинага 40 миллиард евро беришини маълум қилди. Унга кўра, Киевга ёрдам бериш учун альянснинг янги тузилмаси NSATU пайдо бўлади. У альянс билан тўлиқ операцион мувофиқлик йўлида Украина қуролли кучларини жиҳозлаш, ўқитиш ва ривожлантириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
Бироқ, вазир Украина альянсга тўлақонли қўшилмагунча мамлакат ўзини енгил ҳис қилмаслигини билдирган.
“Аммо биз Украинанинг қўшилишини нишонлаш учун яна 75 йил кута олмаймиз. Аъзолик кечроқ эмас, ҳозир амалга ошиши керак. Чунки бу Евро-Атлантика минтақасида стратегик хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг ягона йўли”, деган Кулеба интервьюдаги сўзини давом эттириб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО саммитида 24 давлат етакчилари “Украина шартномаси”ни имзолагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси