Евро-2024: Бугун ярим финал старт олади

Спорт

image

Бугун, 9 июль куни футбол бўйича Европа чемпионатининг ярим финал ўйинлари бошланади. Испания ва Франция жамоалари ўзаро баҳс олиб бориб, турнирнинг биринчи финалчиси номига ойдинлик киритади.

Жамоалар шу вақтга қадар 36 марта ўзаро баҳс олиб борган. Ўйинлардан 16 тасида испанларнинг, 13 тасида эса французларнинг қўли баланд келган. 7 та баҳсда эса томонлар муроса кўчасини танлаган. Испания ва Франция тарихда биринчи марта 1922 йилда тўқнаш келган ва ўйинда “қизил фурия” 4:0 ҳисобида зафар қучган. Охирги марта жамоалар расмий мақомда 2021 йил октябрда UEFA Миллатлар лигаси доирасида куч синашди ва французлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Маълумот учун, Испания-Франция ўйини Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади. Баҳсга Мюнхендаги “Альянц Арена” мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Антуан Гризманн Испанияга қарши баҳсни асосий таркибда бошламаслик эҳтимоли борлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Испания Европа чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made