Франциянинг етакчи футболчиси ярим финални асосий таркибда бошламаслиги мумкин

Спорт

image

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Евро-2024 ярим финалидаги Испанияга қарши ўйинда Франция терма жамоасида асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, “уч-ранглилар” бош мураббийи Дидье Дешам 33 ёшли форварднинг олдинги учрашувлардаги суст ўйини туфайли Гризманни захирада қолдириш ҳақида жиддий ўйламоқда. Португалия билан чорак финал учрашувида Гризманн 67-дақиқада Усмон Дембелега алмаштирилди.

Испания ва Франция ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 10 июлга ўтар кечаси Мьюнхенда бўлиб ўтади. Учрашув ғолиби финалда Нидерландия-Англия баҳсида ютган жамоа билан Евро-2024 ғолиблиги учун баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Атлетико Антуан Гризманн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг