Павел Дуров Ўзбекистонга сафари ҳақида ёзди
Бу қизиқ
−
30 Июнь
49157Россиялик тадбиркор ва дастурчи, Сент-Китс ва Невис, БАА ва Франция давлатлари фуқароси Павел Валериэвич Дуров Ўзбекистоннинг 70 фоиздан ортиқ аҳолиси Тelegram'дан фойдаланишини айтди. Бу ҳақда у ўз саҳифасида маълум қилди.
“Ўзбекистон Тelegram'ни яхши кўрар экан. 37 миллионлик мамлакат аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи ушбу платформани афзал кўради ва уларнинг бутун бир иқтисодиёти биз яратган платформада олиб борилади. Ҳаттоки, улар яратган ҳар бир бизнеснинг ўз Тelegram боти ёки канали мавжуд. Биз бундай машҳурлигимиздан фахрланамиз ва бу давлат аҳолисини доимо яхши кўрамиз”, деган Тelegram асосчиси.
Дуров, шунингдек, ўзи ташриф буюрган шаҳарлар ҳақида ҳам фикр билдирган.
“Ўзбекистонга сафарим чоғида шиддат билан ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, мамлакат шарқидаги тоғли ландшафтлар, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи мени ҳайратда қолдирди. Жуда кўп ёш ва иқтидорли, қалби пок инсонларни учратдим. Самимий қабул учун миннатдорман. Сал кейинроқ қуёшли Тошкентда кўпроқ қолишга ҳаракат қиламан”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Павел Дуров Ўзбекистонга сафари чоғида мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Отабек Умаров билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь