НАТО эртага янги Бош котибини эълон қилади – AFP 

Олам

image

Элчилар даражасидаги НАТО Кенгаши эртага, 26 июнь куни Нидерландиянинг Бош вазири Марк Рюттени альянснинг бўлажак Бош котиби сифатида расман эълон қилади, у октябрь ойида ўз лавозимини эгаллайди. Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб, “Agence France-Presse” хабар берди.

“НАТОнинг 32 мамлакати элчилари Шимолий Атлантика кенгаши йиғилишида тайинловни маъқуллайди”, дея қайд этади AFP.

Рютте номзоди аввалроқ ЕИ етакчилари томонидан 17 июнь куни Брюсселда Европа Иттифоқи ва НАТОдаги муҳим лавозимларга тайинлаш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган саммитда норасмий равишда келишилган эди.

Кейин иттифоқнинг бу тайинловга тўсқинлик қилган охирги давлатлари Венгрия ва Руминия ўз эътирозларини қайтариб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Марк Рютте

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг