Венгрия НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлашига тўсқинлик қилмасликка рози бўлди
Олам
−
13 Июнь
4221Венгрия НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлашига вето қўймасликка рози бўлди, бироқ Будапешт биргаликда ёрдам кўрсатиш учун маблағ ёки ҳарбий хизматчиларни ажратмайди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Виктор Орбан Будапештдаги Кармелита монастирида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Мен Бош котибдан НАТО ҳудудидан ташқаридаги барча ҳарбий ҳаракатлар фақат НАТО қоидалари ва урф-одатларимизга мувофиқ тарзда бўлиши мумкинлигини тушунтиришни сўрадим”, дейди тинчликпарварлик ролини ўз зиммасига олишга уринаётган Орбан.
Столтенберг Венгрия НАТО режаларида иштирок этмаслигини тасдиқлади ва бу позицияни тўғри қабул қилишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Брюссель НАТОнинг Украинадаги ҳарбий миссиясини режалаштираётганини айтганди.