Шомуродов тўп тепадиган жамоа устози футбол билан хайрлашди
Спорт
−
22 Май
8612Италиялик футбол мураббийи Клаудио Раньери профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.
Раньерининг фаолиятидаги сўнгги клуби Италиянинг “Кальяри”си бўлиб, у 2023 йилдан буён мазкур клубда ишлаб келаётганди. 2023/24 йилги мавсумда Раньери бошчилигидаги “Кальяри” Италия чемпионатида 15-ўринни эгаллади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам ортда қолган мавсумда айнан “Кальяри” шарафини ҳимоя қилди, бироқ футболчининг трансфер ҳуқуқлари Римнинг “Рома” клубига тегишли.
Маълумот учун, Раньери 72 ёшда, у фаолияти давомида Италиянинг “Наполи”, “Фиорентина”, “Парма”, “Ювентус”, “Рома”, “Интер” ва “Сампдория”, Испаниянинг “Валенсия”, Франциянинг “Монако” ва “Нант”, Греция терма жамоаси ҳамда Англиянинг “Челси”, “Фулхем”, “Уотфорд” ва “Лестер” жамоаларини бошқарган. 2015/16 йилги мавсумда Раньери “Лестер” билан Англия чемпионига айланган. “Валенсия” бош мураббийи сифатида у Испания кубоги, Интертото кубоги ва UEFA Суперкубогини қўлга киритган. “Фиорентина” билан Италия кубоги ва суперкубогига эга чиққан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь