Россияда вояга етмаган болаларга жинсий ҳаракатлар қилган ўзбекистонлик қўлга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Россиянинг Канск шаҳрида вояга етмаган ўғил ва қиз болаларга жинсий ҳаракатлар қилган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 20 май куни Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия республикаси бўйича Бош тергов бошқармаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 май куни 33 ёшли ўзбекистонлик маст ҳолатда бўлган ва уй ёнида болаларни пайқаб қолган. У ўзининг жинсий эҳтиёжларини қондириш мақсадида 11 ва 14 ёшли қизлар ҳамда 13 ёшли ўғил болага нисбатан одобсиз ва шаҳвоний характердаги ҳаракатлар қилган.

Тергов бош бошқармаси ва милиция ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида эркак Канск шаҳрида қўлга олинган. Тергов давомида судланувчи Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб тургани ҳам аниқланган.

“У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132-моддаси (жабрланувчининг ночор ҳолатидан фойдаланган ҳолда 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий характердаги бошқа ҳаракатлар) 4-қисмининг "б" бандида ва 135-модданинг (бузуқ ҳаракатлар) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда”, дейилади хабарда. 

Ҳозирда ўзбекистонлик эркакка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси собиқ севгилисининг 22 ёшли қизини зўрлагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик россиялик жинсий ҳаракатлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made