Словакия Бош вазирига нега суиқасд уюштирилгани айтилди

Олам

image

Словакия Бош вазири Роберт Фицога суиқасд уюштирмоқчи бўлган Юрай Цинтула ҳеч қандай радикал гуруҳга аъзо бўлмагани, аммо ҳукуматга қарши намойишларда қатнашгани аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Матуш Шутай-Эшток маълум қилди.

Шутай-Эштокнинг сўзларига кўра, Юрай Цинтула сиёсий воқеаларда фаол иштирок этган.

Суиқасдга уринишга сабаб Цинтула Фицо ҳукумати фаолиятига рози бўлмаган. Унга Фицонинг Украинага ҳарбий ёрдамни қисқартириш, ҳукуматнинг RTVS медиа компанияси фаолиятига аралашуви, махсус прокурор лавозимини тугатиш ёки мамлакат судьялар кенгаши раҳбарини лавозимидан озод этиш ҳақидаги каби қарорлари ёқмаган.

Цинтуланинг ўзи ҳужумни бир неча кундан бери режалаштирганини тан олган, бироқ Фицони ўлдирмоқчи эмаслигини даъво қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 май куни Словакия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг Бош вазир Роберт Фицо ташқарида йиғилганлар олдига чиққанида, унга қарата ўқ узилганди. Шундан сўнг, Фицо зудлик билан шифохонага ётқизилган. Халқаро майдонда ушбу ҳужум қўрқув ва ғазаб билан қарши олинди. Қатор дунё мамлакатлари етакчилари ушбу ҳолатга нисбатан ўз реакцияларини билдирди. Фицонинг ўзи апрель ойида Facebook’даги саҳифасида словакияликларга видеомурожаат қилиб, республика ҳукумат коалициясига кирувчи партияларнинг етакчи сиёсатчиларидан бирига суиқасд уюштириш хавфи борлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Словакия Роберт Фицо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made