Самарқандда котлован қазилаётган вақтда қўшни уй қулаб тушди (видео)
Жамият
−
15 Май
37931Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани Жума шаҳрида котлован (хандақ) қазилаётган пайтда қўшни уй қулаб тушгани ҳақида видеотасвирлар тарқалганди. Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур объект вилоятнинг Жума шаҳридаги “Самарқанд” МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой бўлиб, ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис уйга зарар етган.
“Уй қулашига оид қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.
Мазкур ҳолат туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими томонидан ҳам ўрганилган. Аниқланишича, фуқаро Б.И. томонидан савдо мажмуаси сифатида фойдаланиш учун "Самарқанд" маҳалласида барпо этилаётган мажмуада қурилиш қоидаларига риоя қилинмаган.
“Уй қулаши оқибатида жароҳат олганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қурилиши битмаган бинонинг бетон бўлакларидан бири қулаб тушганди.
LiveБарчаси