Тошкентда қурилиши битмаган бинонинг бетон бўлакларидан бири қулаб тушди
Жамият
−
29 Март
11612Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси Қушбеги кўчасида қурилаётган кўп қаватли уй деворлари шамол оқибатида қулаб тушди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳри Яккасарой тумани КҲАЙ кўчаси 2/1-уй манзилида жойлашган, ертўлага эга саккиз қаватли офис ва умумий овқатланиш биноси қурилишида содир бўлган.
Ҳудудий инспекция томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, қурилиш-монтаж ишларининг кўп йиллар давомида молиявий сабабларга кўра тўхтатиб турилгани ва ҳозирда объектда қурилиш ишларини давом эттиришга тайёргарлик кўриш жараёнлари кечаётгани аниқланган.
Ёлланма ишчилар томонидан объект деворларини демонтаж қилиш пайтида эҳтиётсизликка йўл қўйилиши оқибатида бетон бўлакларидан бири қурилиш майдонидан ташқарига тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа ва қурилишда техника хавфсизлиги талаблари асосида олиб борилиши бўйича масъул шахсларга тегишли кўрсатма ва тушунтиришлар бериб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг сентябрь ойида Самарқандда талабаларнинг устига бетон плита қулаб тушган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь