Самарқандда 13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ўзбошимчалик билан жами 13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 24 апрель куни Бош прокуратура департаменти хабар берди.

Билдирилишича, департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "С." АЖ масъул шахслари "Зарбанд (1978)" мармар конининг кон ажратмаси бўйича белгиланган чегарадан кўп мармар қазиб олган ҳамда табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пахтачи туманида таркибида олтин бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олган шахслар ушланганди. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Самарқанд мармар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made