Қозоғистонда қидирувда бўлган шахс Самарқандда ушланди
3-саҳифа
−
30 Апрель
5443Қозоғистонда қидирувда бўлган шахс Самарқандда қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Билдирилишича, 1987 йилда туғилган Олмаота вилояти Талгар шаҳри Варшава кўчасида яшовчи Д.С. Қозоғистон Жиноят кодексининг 189-моддаси 4-қисми билан айбланиб, Жамбил вилояти Тараз шаҳар ИИБ томонидан давлатлараро қидирувга берилган. У Самарқанд вилоят ИИБ патрул-пост хизматининг туманлараро гуруҳи ходимлари томонидан Каттақўрғон шаҳар ҳудудида қўлга олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 18 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь