Қозоғистонда қидирувда бўлган шахс Самарқандда ушланди
Crime
−
30 April 2024 6643 1 minute
Қозоғистонда қидирувда бўлган шахс Самарқандда қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Билдирилишича, 1987 йилда туғилган Олмаота вилояти Талгар шаҳри Варшава кўчасида яшовчи Д.С. Қозоғистон Жиноят кодексининг 189-моддаси 4-қисми билан айбланиб, Жамбил вилояти Тараз шаҳар ИИБ томонидан давлатлараро қидирувга берилган. У Самарқанд вилоят ИИБ патрул-пост хизматининг туманлараро гуруҳи ходимлари томонидан Каттақўрғон шаҳар ҳудудида қўлга олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 18 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September