Қидирувдаги ўзбекистонлик Қозоғистонда қўлга олинди
3-саҳифа
−
30 Март
6783Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 18 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг “Казинформ” нашри хабар берди.
Билдирилишича, эркак Қозоғистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Шунингдек, у 2006 йилда Ўзбекистон ҳудудида қасддан қотиллик содир этгани учун давлатлараро қидирувга берилган.
Ҳозирда фуқарони жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон ҳудудига экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.
“Тергов манфаатларини кўзлаган бошқа маълумотлар ошкор этилиши шарт эмас”, дея аниқлик киритди Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Озарбайжонда қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси